22:53 / 15.03.2019
2 654

Криштиану Роналду ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Криштиану Роналду ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома асосида Чемпионлар лигасининг шу ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик етакчи ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб «Атлетико»га қарши жавоб ўйинида (3:0) ҳет-трик қайд этган ва «бьянконери»нинг илк ўйиндаги 0:2 мағлубиятидан кейин камбэк амалга оширишига катта ҳисса қўшганди.

Мусобақада ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга Роналдудан ташқари «Барселона» сардори Лионель Месси, «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане ҳам даъвогарлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба-чоршанба кунлари ЕЧЛда қуйидаги тўртта учрашув бўлиб ўтди: «Ювентус» — «Атлетико» (3:0), «Манчестер Сити» — «Шальке» (7:0), «Барселона» — «Лион» (5:1), «Бавария» — «Ливерпуль» (1:3).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди