09:47 / 15.04.2019
2 739

«ПСЖ» «Лилль» майдонида 1:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилди (видео)

«ПСЖ» «Лилль» майдонида 1:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилди (видео)
Франция чемпионатининг 32-тури сенсацион натижа билан тугади. Турнинг охирги ўйинида «ПСЖ» энг яқин таъқибчиси «Лилль» майдонида 1:5 ҳисобида ютқазди.

Лиллдаги «Пьер-Моруа» стадионида кечган ўйиннинг 11-дақиқасигача жамоалар биттадан гол алмашдилар: дастлаб 7-дақиқада Тома Меньенинг автоголи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 4 дақиқа ўтиб Хуан Бернат жамоадошининг хатосини тўғрилади – 1:1. Аммо ушбу гол парижликлар учун охиргиси бўлиб қолди. 36-дақиқада Бернат қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда Николя Пепе, Жонатан Бамба, Габриэл Магальяэс, Жозе Фонте каби футболчилар ўртача ҳар ўн дақиқада гол уриб, «Лилль»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминладилар.

«ПСЖ»га Франция чемпионлигини расмийлаштириш учун бу баҳсда дуранг ҳам етарли эди. Томас Тухель жамоаси ўтган турда ҳам совринни расман нақд қилиши мумкин бўлган ўйинда «Страсбург»ни енга олмаган эди (2:2).

Қайд этиш керак, «Лилль» майдонидаги баҳсда «ПСЖ» XXI асрда илк марта биринчи дивизион ўйинида ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиқди.

Франция чемпионати
32-тур, 14 апрель
Лилль – ПСЖ 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар:
1:0 – 7, автогол Менье, 1:1 – 11 Бернат, 2:1 – 51 Пепе, 3:1 – 65 Бамба, 4:1 – 71 Габриэл, 5:1 – 84 Фонте.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро (Габриэл, 45), Коне, Тиаго Мендес, Шека (Сумаре, 69), Пепе, Иконе (Руй Фонте, 66), Бамба, Реми.
ПСЖ – Ареоля, Дагба, Тиаго Силва (Керер, 16), Кимпембе, Менье (Диаби, 24), Паредес, Верратти, Бернат, Дани Алвес, Дракслер (Курзава, 85), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Мендес (45), Мбаппе (45), Дракслер (77), Верратти (81).
Четлатиш: Бернат (36).

Монпелье – Тулуза 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 54 Скири, 1:1 – 67 Сидибе, 2:1 – 77 Камара.

Ренн – Ницца 0:0

Сент-Этьен – Бордо 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар:
1:0 – 56, пенальти Хазри, 2:0 – 74 Дебюши, 3:0 – 90 Дебюши.

13 апрель
Марсель – Ним 2:1 (0:0, 2:1)
Монако – Реймс 0:0
Кан – Анжер 0:1 (0:0, 0:1)
Страсбур – Генгам 3:3 (1:1, 2:2)

12 апрель
Дижон – Амьен 0:0
Нант – Лион 2:1 (1:1, 1:0)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ» «Лилль» майдонида 1:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилди (видео)