21:35 / 26.04.2019
3 147

"Насаф" АГМК дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди

"Насаф" АГМК дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигасида 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ҳумоюн Муртазоев (2 та), Бобур Давлатов ва Дилшод Саитовлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "аждарлар" ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. Миржалол Қосимов шогирдлари эса 4 очко билан сўнгги, 14-поғонани эгаллаб турибди.

"Насаф" – "АГМК" 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 - 9 Муртазоев, 2:0 - 14 Давлатов, 3:0 - 58 Саидов, 4:0 - 66 Бозоров.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азиз Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Хумоюн Муртозоев, 17. Дониёр Нарзуллаев (Шароф Муҳитдинов, 73), 18. Бобир Давлатов, 19. Сардор Абдураимов (10. Бобир Абдуҳолиқов, 80), 20. Ислом Кенжабоев (77. Ойбек Бозоров, 63), 28. Хуршид Мухторов, 92. Умар Эшмуродов.

АГМК: 32. Суҳроб Султонов, 4. Миржамол Қосимов (8. Санат Шихов, 63), 5. Дилшод Жўраев, 11. Зоҳир Пиримов (36.Шаҳбоз Умаров, 33), 17. Мурод Тошматов, 19. Жасур Ҳасанов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Бобурбек Йўлдошев, 99. Шаҳзодбек Нурматов (15. Жасур Ҳакимов, 77).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" АГМК дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди