22:01 / 11.05.2019
2 936

"Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни енгга олмади (видео)

"Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни енгга олмади (видео)
Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда жангоар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 20-дақиқадаси Драган Черан қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтириб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари пенальти ишлаб олишди, уни Черан голга айлантирди.

Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Остон Ўрунов жамоасининг комбинациясини муваффақиятли якунлаб ҳисобни қисқартирди. 82-дақиқада Абдужамол Исроилов Ўрунов томонидан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, "Пахтакор" очкларини 20тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқда. "Навбаҳор" (12) эса учинчи ўринга кўтарилиб олди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар:
1:0 – 20 Черан, 2:0 – 53, пенальти Черан, 2:1 – 59 Ўрунов, 2:2 – 82 Исроилов.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Марко Симич, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 75)

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич (Обид Жўрабоев, 43) (Шаҳзод Шайманов, 90+2), Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Абдужамол Исроилов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 78), Александр Касьян.
Огоҳлантиришлар: Лукич 29, Касьян 36, Исроилов 45, Соловьёв 49, Кримец 61, Сайфиев 68.

Драган Чераннинг 20-дақиқадаги голини томоша қилинг:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни енгга олмади (видео)