date

«Реал» ёзда Роналду, Бензема, Рамос, Кроос, Черишев ва яна 4 футболчини сотмоқчи

«Реал» ёзда Роналду, Бензема, Рамос, Кроос, Черишев ва яна 4 футболчини сотмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ёзда жамоани мутлақо янгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Uff.uz нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес ёзга етмасданоқ истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Боз устига Перес 9 нафар футболчини сотишни ва уларнинг трансферидан 200 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Режага кўра, Криштиану Роналду 60, Серхио Рамос эса 40 миллион еврога сотилиши керак. Шунингдек Бензема, Тони Кроос, Иско, Хесе, Альваро Арбелоа, Кейлор Навас ва Денис Черишевлар ҳам сотувга қўйилади.

La Sexta томонидан хабар қилинишича, "Реал" ёзда Давид Де Хеа («МЮ»), Роберт Левандовски («Бавария») ва Эден Азарни («Челси») ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Шунингдек Гарет Бэйл ҳам таркибда қолиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда Роналду, Бензема, Рамос, Кроос, Черишев ва яна 4 футболчини сотмоқчи