Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Қуръадан сўнг таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқ жиҳатга эътибор қаратди.
"Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳи геополитика томонлама қизиқарли бўлди.
Ўтган ЖЧ саралаш босқичида Саудия Арабистони Фаластинга боришни истамаганди (БАА эса Фаластинга борганди). Фаластин футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйида ўйнамасликка қарор қилгани боис Саудия Арабистони техник мағлубиятдан қутулиб қолганди. Якунда баҳс Иорданияда бўлиб ўтганди, у ерда Фаластин Малайзияни ҳам қабул қилганди.
Энди Фаластин уй ўйинларини қаерда ўтказади? 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга бориши мумкин, 15 октябрь кунги Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви эса нейтрал майдонда бўлиб ўтиши мумкин.
Яманнинг уй ўйинлари билан ҳам қизиқ вазият содир бўлиши мумкин. Ўтган саралаш босқичида Яман меҳмонларни (улар қаторида Ўзбекистонни ҳам) Дохада қабул қилганди. Аммо шундан кейин Қатар ва бир қатор қўшни давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди. Яман ҳам мана шу давлатлар қаторида эди. Яман уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиши тахмин қилинганди, аммо икки терма жамоа бир гуруҳда эканлиги боис бундай бўлмаслиги мумкин.
Бу саволларга жавобни тез орада билиб оламиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди