
Футбол бўйича Бразилия чемпионатида футбол тарихидаги энг самарали учрашувлардан бири бўлиб ўтди, дея хабар беради “Вести.ру”.
Рио-де-Жанейрода аёллар ўртасидаги мусобақада “Фламенго” клубининг футболчилари “Гремино” клубини 56:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида “Фламенго” спортчилари рақибларини 12:0 ҳисобида мағлуб этишди ва жамоалар танаффусга 29:0 ҳисобида чиқиб кетишди. Учрашувнинг энг сермаҳсул футболчиси 14 та тўп киритган Флавия бўлди.
Ушбу учрашув натижаси битта ўйинда урилган голлар сони бўйича иккинчи бўлди. Биринчи ўринни 2002 йилда Мадагаскар чемпионатининг учрашуви эгаллаб турибди, унда ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги 149:0 ҳисобида жамоалардан бирининг ғалабасини қайд этган.
Бу ўйин бир сабабга кўра содир бўлди - ютқазган томоннинг ўйинчилари ҳакамлар бригадаси ишига норозилик сифатида атайин ўз дарвозаларига кетма-кет тўп киритишган.
Бразилия ЧемпионатиФламенго КлубиГремино КлубиФутбол УчрашувиСермаҳсул ФутболчиГоллар Соно Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар