Арсен Венгер: "Ди Мария 17 ёшида "Арсенал"га ўтиши мумкин эди" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арсен Венгер: "Ди Мария 17 ёшида "Арсенал"га ўтиши мумкин эди"

Спорт 23-01-2015, 16:15 864
Арсен Венгер: "Ди Мария 17 ёшида "Арсенал"га ўтиши мумкин эди"

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз вақтида Аргентина терма жамоаси яримҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олишга яқин келганини маълум қилди.

"Биз Анхельни 17 ёшида топган эдик. Биз уни жамоамизга бепул қўшилишини истаган эдик. Аммо Ди Мария аввал Португалияга, сўнгра Испанияга йўл олди. Нима учун? У АНглияда ишлаш учун рухсатнома ололмаган эди.

Шундай бўлиб чиқяптики, у жуда қиммат бўлган вақтда пул сарфлаб Англияга олиб келинди", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария ўтган ёзда 59,7 миллион эвазига "Реал"дан "МЮ" сафига ўтган эди.

Манба: www.Stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.