3 631
Ҳўкизлар билан югуриш мусобақаси иштирокчиси Усэйн Болт рекордини ортда қолдирди (видео)
Усэйн Болт / Фото: EPA/IAN LANGSDON
Ҳиндистонда ҳўкизлар билан бирга югуриш мусобақаси иштирокчиси ўзига амалдорлар эътиборини тортди.
Гап шундаки, Сринивас Говда исмли эркак ҳўкизлар билан югуриш мусобақасида 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилай олгани маълум қилинган. Говданинг мусобақадаги уриниши видеоси Ҳиндистонда тез оммалашган ва шундан кейин Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги у билан қизиқиб қолиб, имкониятларини текшириш учун пойтахтга чақиртирган.
#WATCH : Mr. Srinivasa Gowda from Moodabidre, Karnataka ran 100m in 9.55 seconds at a #Kambala (buffalo race). He was faster than @usainbolt who took 9.58 seconds to create a world record.
— Shruthi Thumbri ?? (@Shruthi_Thumbri) February 14, 2020
We Indians are busy with praising others! ?@KirenRijiju @narendramodi @girishalva pic.twitter.com/eIcCS98b33
“Ҳиндистон спорт вазирлигидан расмий шахслар у билан боғланишди. Унга пойтахтгача темир йўл чиптаси олиб берилди ва у вазирликка душанба куни келади. Мен етакчи миллий мураббийлар уни тегишлича текширишларини таъминлайман”, деб айтган вазирлик раҳбари Кирен Рижижу.
Айни вақтда 100 метрга югуриш бўйича рекорд ямайкалик собиқ спринтер Усэйн Болт томонидан 2009 йилда Берлиндаги жаҳон чемпионатида ўрнатилган ва у 9,58 сонияга тенг. Таъкидланишича, ҳиндистонлик мусобақа вақтида 142,5 метрга масофани 13,62 сонияда, жумладан унинг 100 метрини 9,55 сонияда югуриб ўтган.
Ҳўкизлар билан пойга “Камбала” Ҳиндистоннинг Карнатака штатида ўтказиб келинади. Мусобақа иштирокчилари олдиларида иккита ҳўкизни қувган ҳолда сув билан тўлдирилган гуруч даласидан 132 ёки 142 метрлик масофани югуриб ўтиш бўйича беллашишади. 2014 йилда ушбу пойгалар Ҳиндистон суди томонидан тақиқланган, бироқ 4 йил ўтиб беллашувнинг баъзи қоидалари ўзгартирилгач, уни яна ўтказишга рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи