"Сурхон" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шавкат Абдухўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Аввало, мухлисларимиздан узр сўрайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда гол урган жамоа ғалаба қозонади. Навбатдаги учрашувларда бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ва вазиятлардан фойдаланиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
Фикримча, бугун иккинчи бўлимда «консентрация»ни йўқотиб қўйдик. Рақибнинг қарши ҳужумларида янада диққатлироқ бўлишимиз лозим эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Жисмоний ҳолатимиз жойида. Бугун биз кўпроқ ҳужум уюштирдик. Шунчаки, ҳужумларни голга айлантира олмадик. Агар гол урганимизда ҳисоб бундай кўриниш олмасди, Таркибни мураббийлар штаби танлайди. Янги бош мураббий масаласи тез орада ҳал этилса керак, - деди мураббий. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди