17:30 / 19.03.2020
2 844

Қозоғистон клуби коронавирус сабабли футболчиларига маош тўлашдан бош тортди

Қозоғистон клуби коронавирус сабабли футболчиларига маош тўлашдан бош тортди
Фото: KazFootball
Қозоғистоннинг «Каспий» футбол клуби коронавирус пандемияси сабабли футболчиларининг шартномасини музлатди, дея хабар қилмоқда KazFootball.

Мазкур клуб раҳбарияти жамоанинг асосий футболчиларига мавжуд фавқулотда вазият сабабли улар билан тузилган шартномани 15 апрелга қадар тўхтатгани ҳақида хат юборган. Агар мамлакатдаги фавқулотда ҳолат чўзиладиган бўлса, мос равишда шартноманинг амал қилмаслик муддати яна узайтирилади.

Бу борадаги ҳужжат клуб раҳбари вазифасини бажарувчи Ерлан Есимов томонидан имзоланган.
«Каспий» клуби Қозоғистон чемпионатининг жорий мавсумдаги дастлабки икки турини мағлубият билан бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистон клуби коронавирус сабабли футболчиларига маош тўлашдан бош тортди