09:15 / 22.03.2020
3 632

Пауло Дибала коронавирус юқтириб олди

Пауло Дибала коронавирус юқтириб олди
Фото: Twitter
«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала коронавирусга чалинди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
«Барчага шуни маълум қилмоқчиманки, биз Ориана (футболчининг севган қизи) билан коронавирусга таҳлил топширдик ва у ижобий натижани кўрсатди.
Шукрки, ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур
», — дея ёзади Дибала ўз Instagram’ида.

Шу тариқа Дибала коронвирус юқтириб олган учинчи «Ювентус» футболчисига айланди. Аввалроқ бу ҳолат ҳимоячи Даниэле Ругани ва ярим ҳимоячи Блез Матюидида кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Венесуэланинг El Nacional нашри Дибалада коронавирус аниқлангани хақида хабар берган, бироқ у футболчининг ўзи томонидан рад этилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пауло Дибала коронавирус юқтириб олди