"Локомотив"нинг россиялик ҳужумчиси Кирилл Погребняк клуб расмий сайтига интеврью берди. Фаолияти давомида Швециянинг "Фалькенберг" клубида тўп сурган 27 ёшли форвард швед ва ўзбек футболи ўртасидаги тафовутни ҳам таъкидлади.
"Ўзбекистонда энди 3 та ўйинда қатнашдим, шу боисдан ишонч билан ниманидир гапира олмайман. Швеция футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, у ерда учта кучли жамоа бор, қолганлар эса унчалик даражада кучли эмас. Ҳиссиётлар нуқтаи назаридан, Швецияда мен ҳудди Россия Премьер-лигасида ўйнаётгандек бўлдим. Аниқроқ айтадиган бўлсам, ФНЛнинг айрим жамоаларини инобатга олмасак, Премьер-лигадан фарқи йўқ.
Бу реклама, маркетинг ва футбол атрофида бўлаётган бошқа ишларга ҳам тегишли. Яхши майдонлар ва мухлислар. Барчаси футбол ўйини учун бўлаётгандек ҳиссиёт беради. Мухлислар ҳам театрга эмас, айнан футбол ўйинига келгандек келишади. Шунчаки завқ олиш ва лаззатланиш керак.
Ўзбек футболи ҳақида фикрларим бошқачароқ. Яширмайман, ўтган уй ўйинда мухлислар худди театрга келганидек таассурот уйғотди. Бу ерда барчаси бошқача экан. Футбол даражаси ҳақида гапирадиган бўлсам, у швед футболидан кучсиз эмас. Ҳар бир жамоада индивидуал кучли футболчилар бор", - деди Погребняк. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди