03:23 / 22.05.2020
1 305

Шомуродов “Ростов” етакчиси, Ўрунов ҳам тез орада “Уфа”ни “қўлга олади”

Шомуродов “Ростов” етакчиси, Ўрунов ҳам тез орада “Уфа”ни “қўлга олади”

Россиянинг soccer.ru сайти мамлакат премьер-лигаси клубларининг энг муҳим легионерларини аниқлаган эди.
Россиялик мутахассисларнинг фикрича, премьер-лига тўпурарлари баҳсида ғолиблик учун курашаётган ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов”нинг бугунги кундаги етакчи футболчиси сифатида эътироф этилган.

Россия чемпионатидаги иккинчи вакилимиз Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клубида эса, етакчи легионер сифатида 2017 йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган молдовалик Кэтэлин Карп қайд этилган.

Бироқ Остон Ўрунов “Уфа” жамоасининг янги етакчиси бўлишга даъвогар. Чунки “Уфа”га қўшилганидан кейин учта ўйинни юқори савияда ўтказган ўзбек йигити март ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Остон ишончли ўйин кўрсатган учрашувларда “Зенит” ва ЦСКА каби Россия чемпионати грандлари ўз майдонида уфаликларни енголмади.

Уфа Ўрунов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)