2 001
Элдор Шомуродов тўп тепадиган «Ростов» Япония терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Фото: «Токио» ФК
«Ростов» Япониянинг «Токио» клуби билан ярим ҳимоячи Кенто Хасимото трансфери борасида келишганини эълон қилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизматида хабар берилди.
Таъкидланишича, тиббий кўрикдан сўнг «Ростов» 26 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Унинг майдондаги асосий позицияси таянч ярим ҳимояси ҳисобланади. Шунингдек, у марказий ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнаши мумкин.
Transfermarkt портали Хасимотони 1,2 миллион еврога баҳолаган. Аммо томонлар ҳозирча трансфернинг расмий нархини маълум қилганича йўқ.
Маълумот учун, Хасимото «Токио» сафида умумий ҳисобда 165 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Япония терма жамоасида эса 7 та ўйин ўтказган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар