14:08 / 24.07.2020
2 881

Одил Аҳмедов олдидаги уч вариант. У қай бирини танлайди?

Одил Аҳмедов олдидаги уч вариант. У қай бирини танлайди?
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов бой тажрибага эга футболчи сифатида ҳамон ўз олдига юқори мақсадларни қўя олади. Унинг фаолиятига назар ташласак, “Пахтакор” (102 та ўйин, 16 та гол), “Анжи” (86 та ўйин, 3 та гол), “Краснодар” (67 та ўйин, 5 та гол) жамоаларида ҳам доим юқори марралар учун курашган.

2017 йилда ўзбек футболчилари учун рекорд сумма – 7 миллион евро эвазига “Шанхай СИПГ” сафига кўчиб ўтган Одил Аҳмедов бразилиялик юлдузлар – Оскар ва Халк билан бирга бу жамоани Хитой чемпионига айлантира олди. Ҳозирча, Одил Чин юртида 52 та ўйинда 7 та гол уришга эришган.

Жорий йил охирида Одил Аҳмедовнинг “Шанхай СИПГ” билан шартномаси якунланади. Ҳозирдан футболчимиз янги таклиф ола бошлади. Хусусан, Қатарнинг “Ад-Духайл” жамоаси унинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.Қатарда трансфер мавсуми августнинг бошидан очилади ва келаси ой "Ад-Духайл" Одил Аҳмедов бўйича расмий сўров юбориши кутилмоқда.

Демак, айни пайтда Одил Аҳмедовнинг олдида учта вариант турибди. Биринчиси, Хитой клуби билан амалдаги ҳамкорликни узайтириш. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига қараганда, ўзбекистонлик легионернинг “Шанхай СИПГ”даги маоши 5 миллион еврони ташкил қилади ва Одил бу жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланган.

Иккинчи вариант Қатар чемпионатига кўчиб ўтиш. Бу трансфер орқали Одил Аҳмедов тобора якуний босқичига яқинлашиб бораётган футболчилик фаолиятида янги саҳифа очиши мумкин. Бежизга, Европада тўп сурган машҳур футболчилар фаолиятининг сўнгги босқичини араб мамлакатлари чемпионатларида ўтказмайди-ку. Қолаверса, Одил Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйинлари орқали араб футболи билан жуда яхши таниш.

Учинчи вариант ҳам бор. Одил Аҳмедов интервьюларидан бирида Ўзбекистон чемпионатига қайтиш эҳтимоли борлигини очиқ айтган. Айниқса, “Навбаҳор” мухлислари наманганлик юлдузни ўз жамоасида кўришни орзу қилиши ҳеч кимга сир эмас.

Кўрамиз, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг машҳур футболчиси қайси йўлни танлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов олдидаги уч вариант. У қай бирини танлайди?