Фото: Twitter/@Ufafc
«Навбаҳор» клуби ярим ҳимоячиси Иван Соловёв собиқ жамоадоши, ҳозирда «Уфа» сафида тўп сураётган Остон Ўрунов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўрунов билан ярим йил бирга ўйнаганман. Остон — ўзбекистонлик Ҳалк. Унинг мушаклари оғирлиги Халкники билан деярли тенг. У — иқтидорли футболчи. Агар «Спартак» уни узатма оширишга ўргата олса, у топ-футболчи бўлади.
Остон яхши тезлик ва дриблинга эга ўйинчи. Асосийси уни пас билан ўйнашга ўргатиш. Агар у мослаша олса ва жамоага ўйнашни ўрганса — бу РПЛ янги мавсумининг кашфиёти бўлади.
Сизга кафолат бераман, у янги Ҳалк бўлади. Иккинчи Ҳалк, фақат ўзбекча. Унинг илк турдаги жарима майдони ташқарисидан урган голини эслайман. Ўрунов — ҳақиқий машина.
Остоннинг рус тилиси? Хўш, биз ўзбекчада қандай гапира олсак, унинг русчаси ҳам шундай. Ўрунов бизнинг тилни яхши билади, бироқ жавоб қайтара олмайди — худди кучукка ўхшаб, буни яхши маънода гапиряпман (кулади).
Бироқ Остон бундан ҳеч ҳам хижолат бўлмайди, у яхши йигит. Шунчаки у ҳамма сўзларни ҳам айта олмайди, аммо унга айтган барча гапингизни тушунади.
Ҳечқиси йўқ, «Спартак»да уни ичкилик олиб келишга жўнатиб, рус тилини тезда ўргатиб қўйишади. Ҳазил, Остон — ҳақиқий профессионал ва иймонли инсон. Ичмайди, чекмайди, ҳар хил қизлар билан гаплашмайди», — дейди Соловёв.
Аввалроқ «Спартак» Остон Ўрунов трансфери борасида «Уфа» билан келишиб олгани ва футболчи коронавирусдан халос бўлиши билан шартнома расмийлаштирилиши хабар қилинганди. Трансфер 2 миллион еврога баҳоланган. 19 ёшли футболчи москваликлар сафида йилига 600 минг евро маош олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)