
Фото: «FootBoom»
«Барселона» сардори, аргентиналик форвард Лионель Месси жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда СОРЕ хабар берди.
Мессига яқин манбалардан бири «Бавария»дан қабул қилинган мағлубиятда жамоа раҳбариятини айблаётган 33 ёшли футболчи 2021 йил ёзигача қадар тузилган шартномаси муддатини узайтирмоқчи эмас деган.
Лео жамоада қолишининг ягона шарти «Барселона» раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилишидир, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кечаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Кике Сетьен истеъфога чиқарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар