Фото: DAZN
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) Тошкент вақти билан 16 август тонгида никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6 , 19 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Мазкур жангдан сўнг Ғиёсов фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Рақибимнинг жигар қисмига берилган зарба кучини ўзимда ҳис қилдим. Ўша вақтда унинг ўрнидан тура олмаслигини сездим. Яқинларимдан, ватанимдан узоқда бўлиш жуда қийин. Бироқ мен бу ерда шунчаки шуғулланиб юрганимча йўқ. Чемпионлик камарларини ўзимники қилиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилмоқдаман. Менежер ва промоутерим айтадиган бўлса, эртагаёқ чемпионлик жангида иштирок этишга тайёрман. Мен ўз имкониятимни кутяпман. Ушбу ғалабани бувижонимга бағишлайман", - дейди Шаҳрам Ғиёсов.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ҳозирга қадар профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Саккизта жангда эса рақибларини нокаутга учратган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади