“Ювентус” раҳбарияти жамоа таркибини янгилаш жараёнида Криштиану Роналдуни ҳам сотишга қарор қилди. Аввалроқ, жамоадаги келажагидан хавотир олган Роналду бош мураббий Андреа Пирлога қўнғироқ қилган ва италиялик мутахассис португалиялик тўпурарга ишонч билдиришини айтганди.
Вазиятни кузатиб бораётган экспертлар Пирло жамоани ўзига мослаб шакллантираётгани ва бу лойиҳада Криштиану Роналдуга жой йўқлигини айтмоқда. Шу боис, Турин клуби энг қиммат маош оладиган ҳужумчисини 54 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ҳам мижози учун янги жамоа қидиришни бошлаб юборган. Ҳозирча, португалиялик тўпурарга асосий харидор сифатида ПСЖ тилга олинмоқда. Ўтган йили Роналдунинг ўзи ҳам ПСЖга ўтиш ниятидалигини билдирган эди.
Криштиану “Ювентус”га ўтганидан буён А Серияда 64 та учрашувда 52 та гол ва 17 та голли пасга муаллифлик қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади