14:06 / 08.09.2020
2 033

Ла Лига президенти: «Месси бўласанми ёки Пепито, фарқи йўқ, шартномани ҳурмат қилишинг керак»

Ла Лига президенти: «Месси бўласанми ёки Пепито, фарқи йўқ, шартномани ҳурмат қилишинг керак»
Фото: EFE
Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан бўлиб ўтган вазият ҳақида гапирди.
- "Мен Месси билан уруш қилмадим. Мен чемпионатимизнинг исталган бошқа футболчиси билан ҳам худди шу ишни қилган бўлардим. Қоидалар ва адолатни ҳимоя қилиш — лиганинг олдидаги қарз. Шартномаларни ҳурмат қилиш лозим, исминг Месси бўладими ёки Пепито Перес.

Шахсий фикримча, Месси ва унинг атрофидагилар билан жанг бўлмади. Мен учун Лео ўзига хос аҳамиятга эга, уни ҳурмат қиламан. У сўнгги 20 йилликдаги футболимиз тарихи. Бундай футболчи билан жанг қилиб бўладими? Алоҳида таъкидлайман: мен шунчаки шартномалар амалда бўлишини хоҳладим. Месси иштирокидаги иш ОАВда катта шов-шувга сабаб бўлиши аниқ эди.

Унинг шартномаси шаффоф, гарчи юристлар бошқа гапни айтаётган бўлса-да. Шартнома бандининг нотўғри талқин қилиниши хатога олиб келди. Месси юридик келишмовчиликлардан қочиб, жамоада ўйнашда давом этиши бизга хурсандчилик улашди
", - деди Ла Лига президенти Хавьер Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»дан шартномани бекор қилишни сўрагач, клуб уни текинга қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Ла Лига эса «Барселона»нинг позициясини ошкора қўллаб-қувватлади ва Мессининг клуб билан шартномасига кўра товон пули 700 миллион евро эканини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига президенти: «Месси бўласанми ёки Пепито, фарқи йўқ, шартномани ҳурмат қилишинг керак»