23:30 / 18.09.2020
1 784

Бафетимби Гомис: "Ўйин дурангга мос бўлди"

Бафетимби Гомис: "Ўйин дурангга мос бўлди"
Кеча бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" баҳсидан сўнг Саудия клуби етакчиси Бафетимби Гомис интервью берди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Яхши қарама-қаршилик бўлди. Ҳар икки жамоа биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ эҳтиёткорликни танлади. Дуранг ўйинга мос бўлди деб айта оламан. Энди кейинги беллашувга ҳозирлик кўрамиз.

- "Пахтакор" ҳақида нима дея оласиз?
- "Пахтакор" - кучли жамоа. Биринчи ўйиндаёқ бу жамоанинг қанчалик кучли эканини кўргандик. "Пахтакор" билан икки ўйинда 4 очко олдик ва бундан жуда хурсандмиз.

- Ўйиндан олдин "Ал Ҳилол" таркибида йўқотишлар бор эди.
- Ҳа, шундай. Тест натижалари ижобий чиққани боис бир нечта футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай, баҳсни кўтаринки руҳда ўтказдик. Футболда муҳими яхши натижа қайд этиш. Доҳага келган барча футболчилар ўзларини кўрсата олишади. Жамоамизда яхши кайфият ҳукмрон.

- Кейинги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча бир нарса дейишим қийин. Чунки эндигина "Пахтакор" билан баҳсни тугатдик. Энди навбатдаги тўқнашув ҳақида ўйлаймиз.

- Доҳадаги шароитлар ҳақида фикрингиз?
- Ҳаммаси жойида. Меҳмонхона ва футболчиларга яратилган шароит зўр. Ташкилотчилик ҳам юқори. Биз ҳам шу ерда бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Мақсадимиз эса кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпионлар лигасида зафар қучиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бафетимби Гомис: "Ўйин дурангга мос бўлди"