19:30 / 18.10.2020
777

"Пахтакор" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамликни қўлга олди

"Пахтакор" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамликни қўлга олди
Суперлига 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви якунланди. Унда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучди.
"Шерлар" сафида Эрен Дердийок, Фаррух Сайфиев ҳамда Аброр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Ойбек Қиличев бир маротаба бу голларга жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалаба натижасида "Пахтакор" турнир жадвали пешқадамлигини АГМКдан тортиб олган бўлса, "Қизилқум" 11-поғонада жойлашган.

"Пахтакор" – "Қизилқум" 3:1
Голлар:
Эрен Дердийок 17, - 1:0. Ойбек Қиличев 28, - 1:1 (Руслан Маргиев). Фарруҳ Сайфиев 73, - 2:1 (Достонбек Ҳамдамов). Аброр Исмоилов 76, - 3:1.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 81), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Хожимат Эркинов, 75), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброрбек Исмоилов, 75), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Эрен Дердийок (11.Игорь Сергеев, 69).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 15.Егор Кримец, 28.Диёр Холматов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (77.Суннатилла Абдуллажонов, 85), 44. Иброҳим Томива, 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (18.Жасур Азимов, 59).
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 11.Қадамбой Нурметов, 20.Хуршиджон Олимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 97.Шерзод Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 54, Алишер Саноев 80.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)