Фото: Ла Лига
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»га қарши баҳс олдидан аввалги ўйинлар, шунингдек, Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- "Роналду билан қарама-қаршиликлар ўзгача бўлган ва шундай бўлиб қолади. У жуда узоқ вақт давом этди. Юқори даражани эса узоқ йиллар давомида сақлаб туриш осон иш эмас. Роналду билан ўртамиздаги дуэл шахсий тарафдан қараганда ҳам жуда яхши бўлган ҳамда бу одамларга ҳам ёққан деб ўйлайман. «Реал», «Барселона» ва умуман футбол ихлосмандлари қойилмақом томоша гувоҳига айланди. Уларга янада кўпроқ ҳис-туйғуларни ҳадя этишга умид қиламиз.
Криштиану «Реал»да бўлган вақтлари «Эль-Класико»ларнинг ўзгача ўтгани ҳаммага маълум. Бу ўйинлар бошқача характерли эди, аммо Криштиану майдонда бўлганда унинг аҳамияти яна ҳам ортарди. Бироқ энди буларнинг бари ортда қолди. Биз энди сабрсизлик билан янги чақирувларни кутяпмиз. Чоршанба куни муаммо юз бериши мумкин. Лекин биз Криштианунинг коронавирусдан тузалиб, ушбу баҳсда майдонга тушишини умид қиламиз", -дейди Лионель Месси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг ўйинга 24 соат қолганида коронавирус тестидан муваффақиятли ўта олса, «Барселона»га қарши учрашувда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Барселона» 24 октябрь, шанба куни Ла Лига доирасида «Реал»га қарши баҳс олиб боради. 28 октябрь, чоршанба куни эса Туринда «Ювентус»га қарши майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар