
Фото: ЎФА
«Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол Плюс» радио эшиттиришида терма жамоа сафидаги алмаштириб бўлмас ўйинчи ҳақида гапирди.
- "Алмаштириб бўлмас ўйинчи? Шундай деса ҳам бўлади, бошқа томондан айтадиган бўлсак, жамоага ҳар доим етакчи керак. Етакчиси бор жамоа бу — яхши жамоа. Ўйлашимча, Одил Аҳмедов етакчи сифатида жамоага керак. Айрим вақтларда у ҳатто қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, биз учун керакли ўйинчи. Унинг майдонда бўлиши ёш ўйинчиларни руҳлантиради ва уларнинг ҳолати одатдагидан буткул бошқача бўлади.
Одил кийиниш хонаси ёки захира ўриндиғида у қадар муҳим демаган бўлардим, бироқ майдонда бўлиши жуда муҳим. Кийиниш хонасида етарлича одам бор ва у ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. У ерда мени борлигим етарли. У майдонда ўзининг тажрибаси орқали футболчиларни тинчлантира олади", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бор мураббийи Вадим Абрамов.
Одил Аҳмедов айни вақтда Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» жамоасида тўп сурмоқда. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 105 та ўйин ўтказиб, 20 та голга муаллифлик қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар