Фото: «Si.com»
Америкалик боксчи Кларесса Шилдс Профессионал жангчилар лигаси (PFL) билан шартнома имзолади. Бу ҳақда промоушеннинг Twitter-аккаунтида маълум қилинди.
Шу тариқа, 25 ёшли Шилдс аралаш жанг усулига (MMA) ўтди. Спортчи ўрта, биринчи ўрта ва иккинчи ўрта вазн тоифаларида рингга кўтарилган.
Кларесса Шилдс — икки карра Олимпия чемпиони. Профессионал боксда у ўнта жанг ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонган. Америкалик аёл Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) талқинлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилади. «The Ring» ва «ESPN» журналлари рейтингига кўра, Шилдс дунёнинг энг кучли боксчи аёли ҳисобланади.
PFL — Американинг MMA промоушени. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, алоҳида учрашувлар ўтказмасдан, ҳар бир вазн тоифасида чемпионат ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Афсонавий боксчи Оскар де ла Ҳоя рингга қайтмоқчи

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Ковалёв Алваресга ютқазди ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлди

Қозоғистонлик енгилмас боксчи Головкин WBC талқинига кўра йил одами деб топилди

Бокс бўйича ўрта вазнда жаҳоннинг мутлақ чемпиони номи маълум бўлди

Головкин ва Альварес ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди