Ўзбекистон Coca Cola Кубоги нимчорак финалининг дастлабки учрашуви "Андижон" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Бунга эришдик, аммо осонликча эмас. "Андижон" бугун ҳар доимгидан яхшироқ ўйнаганини таъкидлаб ўтиш лозим. Балки, ўзимиз ҳам бунга шароит яратиб бергандирмиз.
Курашларга бой ўйин бўлди. Узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Боиси, кеча машғулот ўтказганимизда майдон ҳолати ёмон аҳволда эканини кўрган эдик. Кўп вазиятлар ярата олмадик, биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарли бўлди.
Жадвалнинг қуйи қисмидан ўрин олган жамоалар билан ўйинларда қийинчиликка учрамоқдамиз. "Бухоро" билан ўйинларда ҳам 4 очко йўқотдик. Бу балки, руҳият билан боғлиқдир.
Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз. Биз уларга футболчи етиштириб бермаймиз. Раҳбариятдан ҳам жамоа ўзагини сақлаб қолишни сўрамоқдамиз", - деди Бердиев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда