18:18 / 16.12.2020
2 192

МИБ Чимбой туман бўлими тадбиркорга 527 млн. сўм қарзини ундириб берди

МИБ Чимбой туман бўлими тадбиркорга 527 млн. сўм қарзини ундириб берди
Чимбой туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Қораўзак тумани йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонасидан ундирувчи “IKROM-AZIZBEK-AKBAR” МЧЖ фойдасига 493 млн. 081,3 минг сўм асосий қарз, 29,5 млн. сўм пеня, 5,2 млн. сўм давлат божи ва почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд бўлиб, бу бўйича тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажариш учун қарздорга 15 кунлик муддат берилган, лекин, қарздор томонидан талаблар бажарилмаганлиги сабабли, қарздор ташкилотнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Шундан кейин қарздор балансидаги мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, жавобларига асосан, қарздор ташкилот балансида экскаватор маҳсус техника воситаси борлиги аниқланди ва жойига чиқилиб хатловга олинди.

Шундан сўнг, хатланган техника воситаси онлайн ауцкион савдосида реализация қилиш орқали қарздорликни бартараф қилиш учун ҳужжатлар тайёрланаётган вақтида, қарздор корхона томонидан ижро ҳужжати талабларини бажаришга киришилди ва ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 527 млн. 881,2 минг сўм қарздорлик тўлиғи билан тўлаб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МИБ Чимбой туман бўлими тадбиркорга 527 млн. сўм қарзини ундириб берди