2-3 февраль кунлари футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Аргентина билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
"Спорт" телеканали ўйиндан олдин ушбу баҳсларга оид лавҳа тайёрлади. Унда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров Аргентина билан ўйинлар қанчага тушаётгани борасида маълумот берди.
- Бошида агентлик бизга айтганида, улар ўзлари юртимизга учиб келмоқчи эди. Лекин нима учундир агентлик бу борада фаоллик кўрсатмади. Яъни, аввал Аргентина Ўзбекистонга келади ва улар сўраган 20 минг доллар берилиши керак эди. Биз рози бўлдик. Кейин Аргентина билан расмий равишда ёзишганимизда билсак, фирма билан Жанубий Америка вакили ўртасида бунақа музокара деярли бўлмаган экан. Сўнг, ўзимиз бу масалани бошқатдан ўргандик.
Аргентина томони чипталарни олиб беришимизни, меҳмонхона, ташкилотчилик (жамоаларга автобус, волонтёрлик...) ҳамда терма жамоамизга кетадиган харажатларни қўшиб айтганда, 1 миллиард сўмга яқин пул кетмоқда. Ўйлайманки, бу қилинаётган ишлар терма жамоамиз ва мухлислар учун янгилик бўлади. Бунақа ўйинлар жамоамиз яхши тайёргарлик кўришида катта ҳисса қўшади, - деди Азиз Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда