Қаршининг "Насаф" жамоаси билан шартномаси тугаган Бобир Абдихолиқов фаолиятини Европанинг кучли чемпионатларининг бирида давом эттириши мумкин.
Эшитишимизга қараганда, айни пайтда эркин агентга айланган ва қатор жамоалар таклифини ўрганиб чиқаётган Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Россия премьер лигасининг қатор клублари оғиз солишган. Улар орасида РПЛнинг гранд жамоаси ҳам мавжуд. Футболчининг агентлари ҳозирда РПЛ жамоаларининг таниқли функционерлари ҳамда мураббийлар билан Бобир Абдихолиқовнинг трансфери бўйича музокараларни бошлашган.
Эшитишимизча, Россия клублари ўзбек ҳужумчисини самарадорлик бўйича РПЛдаги иккинчи Шомуродов бўлишига умид қилишмоқда.
Бобир Абдихолиқовга РПЛ жамоаларидан ташқари Европанинг бошқа чемпионат вакилларидан ҳам қизиқиш ва таклифлар мавжуд.
Бобир Абдихолиқов ўтган мавсумда "Насаф" сафида Суперлигада 25 ўйинда 17 гол уришга муваффақ бўлди ҳамда жамоасида ҳақиқий етакчига айланиб, жамоанинг кумуш медалларига эга чиқишида катта ҳисса қўшди. 23 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 145 ўйинда жами 54та гол уришга муваффақ бўлган.
Футболчи таклифларни ўрганишда жараёнида кучлироқ чемпионатда ва яхшироқ жамоада ўйнашни устувор вазифа сифатида қарамоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда