Фото: Instagram
Тошкент вақти билан 14 март тонгида АҚШнинг Орландо шаҳрида Combat Night Pro 20 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров (2-0) профессионал MMA’даги 2-жангини ўтказди. 31 ёшли Бойназаровга америкалик жангчи Роб Фюллер (1-8) рақиб бўлди.
Бойназаров жангни зарбалар серияси билан бошлади ва рақибини муддатидан аввал чуқур нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа Анвар MMA’даги иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, «The Uzbek» MMA’даги дебют жангини 2020 йилнинг декабрида ўтказган ва унда Ҳенри Ли Краппни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди