18:33 / 14.03.2021
1 651

Суперлига. "Навбаҳор"да илк ғалаба, "Локомотив"да кетма-кет иккинчи мағлубият

Суперлига. "Навбаҳор"да илк ғалаба, "Локомотив"да кетма-кет иккинчи мағлубият
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури учрашувларига старт берилди. Турнинг марказий ўйинида "Локомотив" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Юқори темпда кечган беллашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбек футболига кириб келган ВАР ушбу баҳсда ўз таъсирини кўрсатди. Бош ҳакам 3 бор видеотакрорга мурожаат қилиб, 3 марта пенальти белгилади. Дастлабки икки 11 метрлик жарима зарбаси Азим Аҳмедов ҳамда Ғуломҳайдар Ғуломов томонидан голга айлантирилган бўлса, Аҳмедовнинг иккинчи уринишини Жавоҳир Илёсов қайтарди. Бироқ захирадан ўйинга қўшилган Эҳсони Паншанбе якунда жамоасига муҳим 3 очко келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "лочинлар" иккинчи турда ғалаба қозонди. "Локомотив" эса иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

"Локомотив" – "Навбаҳор" - 1:2
Голлар:
Азим Аҳмедов 13 пенальти, - 0:1. Ғулом Ҳайдар Ғуломов 36 пенальти, - 1:1. Эҳсони Паншанбе 75, - 1:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Азим Аҳмедов 73 (дарвозабон).

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшодбек Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Ислом Рашидхонов, 74), 8.Жавоҳир Сидиқов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 63), 17.Санжар Қодирқулов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов 22.Диего Барданка, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёр Туропов (14.Азизбек Амонов, 63).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Кахи Махарадзе️, 20.Жалолиддин Жумабоев, 37.Шерзод Файзиев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов (70.Аббос Ғуломов, 85), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Эҳсони Паншанбе, 63), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев (88.Славиша Стоянович, 67), 67.Марко Путинчанин.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 28.Никола Ташич.

Огоҳлантиришлар: Диёр Туропов 13, Даврон Ҳошимов 35, Санжар Қодирқулов 42, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 51.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор"да илк ғалаба, "Локомотив"да кетма-кет иккинчи мағлубият