Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичида супер жуфтликлар юзага келди

Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичида супер жуфтликлар юзага келди
Бугун, 19 март куни УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, ЕЧЛ 1/4 финалида:
1. Манчестер СитиБоруссия Д
2. Порту – Челси
3. Бавария – ПСЖ
4. Реал – Ливерпуль баҳс олиб борадиган бўлди.

Қуръада қайси жуфтликларнинг яримфиналда ўзаро дуч келиши ҳам аниқланди. Унга кўра:
  • Порту – Челси ғолиби Реал – Ливерпуль ғолиби билан,
  • Манчестер Сити – Боруссия Д ғолиби эса Бавария – ПСЖ ғолиби билан баҳслашади.

Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 6-7 апрель, жавоб учрашувлари эса 13-14 апрель кунлари ўтказилади. Яримфинал ўйинлари эса 27-28 апрель ва 4-5 май кунларига белгиланган.

Финал 29 май куни Истамбулдаги «Отатурк» ўйингоҳида ўтказилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар