09:30 / 03.04.2021
1 981

Бугун "Женоа"ни муҳим ўйин кутиб турибди (тахминий таркиб)

Бугун "Женоа"ни муҳим ўйин кутиб турибди (тахминий таркиб)
Бугун Италия А Серияси 29-тур учрашувиларига старт берилади. Унда ўзбек футбол ихлосмандлари кузатиб бораётган "Женоа" клуби ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Мазкур жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган ва бу ўйин интригаси юқори бўлишига хизмат қилиши шубҳасиз. 31 очко тўплаган генуяликлар 13-ўринда бормоқда. Улардан 2 очко камроқ жамғарган флоренцияликлар эса, бугунги рақибни изма-из таъқиб қилиб келмоқда.

Катта эҳтимол билан, ушбу беллашувда Элдор Шомуродов асосий таркибдан ўрин эгаллайди. Бош мураббий томонидан кенгайтирилган таркибга киритилган ҳамюртимиз ўзини кўрсатиши лозим. Хориж ОАВ Шомуродов дастлабки дақиқалардан майдонга тушишини тахмин қилмоқда.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги 5 учрашувида "грифонлар" кичик устунликка эга. Ўтказилган 4 ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан бўлса, бир баҳсда генуяликларнинг қўли баланд келган. Эртанги беллашувда нима бўлишини эса, эртага билиб оламиз...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун "Женоа"ни муҳим ўйин кутиб турибди (тахминий таркиб)