Осиё Чемпионлар Лигаси 6-турида АГМК "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биз учун имкониятлар тугаган. Лекин мусобақани чиройли тарзда якунлаб қўйишимиз керак. ОЧЛдаги охирги ўйинда мухлисларга чиройли ўйин тақдим этиб, ғалаба учун курашамиз. АГМК мухлислар ва жамоа ғурури учун ҳам ўйнайди. ОЧЛ тугаётгани билан ҳаёт давом этади. Бизни ички чемпионатда ҳам ҳали узоқ мавсум кутмоқда. Биз эртанги баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Иккала жамоада икки хил вазият. «Истиқлол» билан ўйин қизиқарли бўлади».
— «Истиқлол» ҳимоявий ўйнайди. Эртага АГМК ҳам ўйинни ҳимоядан қурадими? Иккинчи саволим, эртага ёш футболчиларга имкониятлар бериладими?
— Биз ҳимоявий услубда ўйнамаймиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага «Истиқлол»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга интиламиз. «Истиқлол»нинг ҳимояси нафақат биз учун, балки «Шабаб Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол»га ҳам катта муаммо бўлди. Иккинчи саволга келадиган бўлсам, албатта бизда ҳаммага имкониятлар берилади. Ўтган ўйинларда ҳам имкониятлар берилди", - деди Қосимов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади