22:37 / 01.06.2021
2 696

"Реал" бугун янги бош мураббий номини эълон қилиши мумкин


Италиялик журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Карло Анчелотти бугун “Реал”нинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин. Таъкидланишича, музокаралар якуний босқичда кетмоқда.

Италиялик мутахассиснинг "Эвертон" билан шартномаси борлиги сабабли ҳали шартнома расман имзоланмаган, аммо "Реал" Анчелотти қайтишини хоҳламоқда. Шу боис Карло инглиз клуби билан келишувни бекор қилиш устида музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидланишича, “Интер”нинг собиқ устози Антонио Конте билан “Реал” вакиллари бевосита алоқада бўлмаган. Бу борадаги хабарлар шунчаки миш-миш холос.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача "Реал" бош мураббийи сифатида ишлаган. Италиялик мутахассис бошқарувида "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигаси, Испания кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" бугун янги бош мураббий номини эълон қилиши мумкин