01:05 / 12.06.2021
2 839

Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди


Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Яман – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 19-дақиқасида Иброҳимҳалил Йўлдошевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Жалолиддин Машарипов зарбада адашмади ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ҳакам яна бир бор Яман дарвозаси томон 11 метрлик нуқта белгилади. Бу сафар Одил Аҳмедовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" очколари сонини 15 тага етказиб олди. Параллел ўйинда Сингапурни енгган Саудия 17 очко тўплаб пешқадамликни мустаҳкамлади.

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН 0:1
Гол: пенальти Жалолиддин Машарипов 19'
Гол урилмаган пенальти: Одил Аҳмедов 82'

Ўзбекистон: 
12.Санжар Қувватов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (6.Аброр Исмоилов, 62), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 90), 15.Умарбек Эшмуродов (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 19.Санжар Қодирқулов (18.Вагиз Галиулин, 75), 23.Иброҳимҳалил Йўлдошев (13.Олег Зотеев, 90).
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 16.Валижон Раҳимов, 4.Фарруҳ Икромов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Яман: 
22.Муҳаммад Хайралаҳ, 4.Мудир Ал Радаеи, 5.Алаа Алдин Маҳди, 6.Жиҳод Аҳмад, 8.Жалол Ал Жалол, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (18.Али Абдуллоҳ Ҳафиз, 90+2), 13.Аҳмед Абдулвоҳид, 16.Носсир Ал Гахваши, 17.Муфид Жамол (9.Умар Ал Даҳи, 72), 19.Муҳаммад Али Боқшан, 20.Эмад Мансур Тавфиқ (12.Аҳмед Маҳер, 70).
Захира: 1.Муҳаммад Ал Айаш, 23.Салим Ал Харш, 2.Салим Матран, 3.Абдулмуаин Ал Жарши, 7.Аҳмед Ал Сарори, 11.Муҳаммад Абдуллоҳ Ал Даҳи, 14.Манаф Саад, 15.Мазин Ҳасан Абдо, 21.Муҳаммад Ал Важиҳ.
Огоҳлантириш: 13.Аҳмед Абдулвоҳид (18), 8.Икром Алибоев (45+2), 19.Муҳаммад Али Боқшан (64), 14.Элдор Шомуродов (77), 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (79).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди