09:55 / 01.08.2021
1 343

Заррух Адашев америкалик рақибини мағлуб этиб, UFC’даги илк ғалабасини қўлга киритди

Заррух Адашев америкалик рақибини мағлуб этиб, UFC’даги илк ғалабасини қўлга киритди

Заррух Адашев Райан Бенуага қарши жангда.
Фото: Zuffa LLC / Крис Унгер

Тошкент вақти билан 1 август, якшанбага ўтар кечаси ўзбекистонлик MMA жангчиси Заррух Адашев (4-3) UFC Vegas 33 мусобақаси доирасида октагонга кўтарилди.

Унга бу жангда америкалик Райан Бенуа (10-8) рақиблик қилди. Жанг тўлиқ 3 раунд давом этди. Ҳакамлар бир овоздан Заррухнинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Заррух UFC промоушенидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Спортчи бу ғалабадан сўнг UFC’да қолиш имкониятига эга бўлди.

Адашев бунгача UFC’даги икки жангида ютқазганди. Промоушендаги илк жангида 32 сония ичида нокаутга учраб, Тайсон Немга мағлуб бўлган. Иккинчи жангида эса Су Мудаэржига очколар эвазига ютқазганди.

Маълумот учун, Заррух UFC’га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. Самарқандлик спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.

Заррух Адашев—Райан Бенуа жангини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Спорт » Заррух Адашев америкалик рақибини мағлуб этиб, UFC’даги илк ғалабасини қўлга киритди
[/banner_pushhouse