Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилаётган таниқли мураббий Сречко Катанец МОҚга ташриф буюрди. Словениялик мутахассисни Қўмита раҳбарияти қарши олди.
Кеча тунда Тошкентга етиб келган словениялик мураббий Сречко Катанец футбол бўйича Миллий терма жамоамиз бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда. Бугун у юртимизнинг спорт инфратузилмаси билан танишар экан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди. Меҳмонни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва ассоциация мутасаддилари кутиб олишди.
Ташриф давомида Сречко Катанецга ўзбек спортининг бой тарихи, яқинда якунига етган Токио-2020 ва бошқа Олимпия ўйинларида атлетларимиз қайд этган натижалар, истиқболли режалар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, мутахассис МОҚ қошида тузилган ва спортчиларимиз учун хизмат қилаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳақида ҳам ахборот олди.
МОҚ раҳбарияти Катанецнинг терма жамоамизда кўришдан мамнун экани, яқин вақт давомида кўплаб режаларни ҳамкорликда амалга оширишдан умидвор эканини билдириб, унинг фаолиятига омад тилаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин