"Дерби Каунти" бош мураббийи Уэйн Руни ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га қайтгани ҳақида гапирди.
"Роналду билан гаплашганим йўқ, шанба кунги ўйинга ҳам бора олмайман. Шу куни икки ўғлимнинг ўйинлари бор, текин таксичилик вазифасини бажаришим керак.
Албатта, "Манчестер Юнайтед"ни кузатиб бораман. Улар ғолиб бўлишларини истайман. Клуб Криштиану Роналдуни қайтаргани зўр иш бўлди. Унинг менталитети ёш футболчиларники каби. Ажойиб трансфер.
Криштианунинг ўзи ҳам бу ерда унга Испания ёки Италиядаги каби осон бўлмаслигини тушуниб турибди. АПЛда илк навбатда жисмоний тайёргарлик турибди. Унинг ҳолатини инобатга олсак, кўплаб голлар уришини кутяпман.
Криштиану жамоага катта таъсир ўтказади. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири", - деди Руни. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди