09:30 / 10.09.2021
1 919

Роналду: "Мен МЮга дам олгани келмадим. Кейинги 3-4 йилдаги энг муҳим ўйинчиларидан бири бўламан"

Роналду: "Мен МЮга дам олгани келмадим. Кейинги 3-4 йилдаги энг муҳим ўйинчиларидан бири бўламан"
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги клуби борасидаги саволларга жавоб берди.

"Мен айнан шунинг учун турибман. Бу ерга дам олгани келганим йўқ. Олдинлари МЮда ҳаммаси мен учун яхши бўлган. Биз совринлар ютгандик. Бу либосда узоқ йиллар ҳаракат қилдим. Ҳозир эса яна ғалабалар қозонишни истайман.

Мен жамоадошларим каби тайёрланяпман. Ўйинларга шайман. Бу мен ва клуб учун олдинга қадам ташлаш учун яхши имконият. Мен тайёрман ва ишонаманки, клубнинг кейинги 3-4 йилдаги энг муҳим ўйинчиларидан бири бўламан
", - дейди Криштиану Роналду.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: "Мен МЮга дам олгани келмадим. Кейинги 3-4 йилдаги энг муҳим ўйинчиларидан бири бўламан"