Маълумки, Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил қилинган биринчи МДҲ ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этиб, 91 та медални қўлга киритганди.
Яъни, вакилларимиз 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 9 мамлакат ичида мезбон Россия Федерациясидан кейин иккинчи ўринни эгаллагандилар.
Кеча делегациямиз Тошкент шаҳрига қайтиб келди. Уларнинг кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олдилар.
Шунингдек, ўзига хос тадбир ташкил қилиниб, мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган спортчиларимиз муносиб тақдирланди.
Унга кўра, олтин медални қўлга киритганлар 25 миллион сўм, кумуш медаль соҳиблари 15 миллион ва бронза медали эгаларига 10 миллионлик пул мукофотлари топширилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди