
Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида илгари кузатилмаган натижани қайд этди. Унинг шогирдлари кетма-кет олтита расмий учрашувда ғалаба қозонди.
Хўш, “Рома” қандай қилиб енгилмас жамоага айланмоқда? Жамоа ҳимоячиси Жанлука Манчини Моуриньо ўтказаётган машғулотларнинг ўзига хос хусусиятларини ошкор қилди.
- Мураббий жамоани қабул қилиб олган илк кунларданоқ, бизга ғолиблик руҳини сингдиришга ҳаракат қиляпти. Машғулотларимиз хотиржам ва секин ўтган пайтни эслай олмайман. Моуриньо бизларни жасорат кўрсатишга ундайди, - дейди Жанлука Манчини.
Истеъдодли ҳимоячининг ўзи А Сериядаучта учрашувда майдонга тушди. “Рома” миллий чемпионатда тўртинчи тур олдидан очко йўқотмаган уч жамоадан бири бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар