18:11 / 28.09.2021
1 900

Темур Кападзе: Кейинги йил бизни 2 та асосий мусобақа кутиб турибди

Темур Кападзе: Кейинги йил бизни 2 та асосий мусобақа кутиб турибди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида спорт федерация ва ассоциацияларнинг Токио-2020 ҳисоботи ва олдинда турган комплекс мусобақаларга бағишланган йиғилиши давом этмоқда. Бу сафар Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ўтган учрашув кўпроқ диққат-марказида бўлди. Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Қўмита Бош котиби Ойбек Қосимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Пўлатов ва Шерзод Ташматов, бўлажак ОТЖ бош мураббийи Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби иштирок этди.

Даставвал, Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёрланган жамоамизнинг фаолияти таҳлил қилинди. Жамоанинг илк йиғинидан бошлаб, то 2020 йил Таиландда ўтган лицензион мусобақадаги иштирокигача бўлган даврда қилинган ишлар, мураббийлар фаолияти, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шундан сўнг Темур Капазде Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик учун тузилган “Олимпик” клуби ва ёшлар терма жамоамизнинг фаолияти ҳақида тўхталди.

Кейинги йил бизни 2 та асосий мусобақа кутиб турибди. Булар ўзимизда ўтадиган Осиё чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари. Бу турнирлар орқали жамоанинг потенциалига яққол баҳо бериб олиш мумкин. Шубҳасиз, уларда максимал натижа учун ўйнаймиз. Ҳозир жамоамизда бўлган йигитларнинг аксарияти аввал ўз клубларида асосий таркибда ўйнашмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан тузилган “Олимпик” ёш йигитларга ўзини кўрсатиш учун имкон бўлди. Ҳозир уларга Суперлига жамоаларидан ҳам таклифлар тушмоқда”, – деди мураббий.

Суҳбат давомида жамоанинг моддий-техник базасини янада яхшилаш, футболчиларнинг ўйиндаги жисмоний ҳолатини назорат қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш каби масалалар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Темур Кападзе: Кейинги йил бизни 2 та асосий мусобақа кутиб турибди