Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги Қўқон-1912 – Пахтакор учрашувидан кейинги матубот анжуманининг биринчи қисмида “Шерлар” устози Питер Хюистра иштирок этди.
- “Қўқон-1912” жамоаси ўйинни яхши, шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқаларда имкониятлар яратди. Улардан фойдаланди ҳам. Бизнинг ўйинга киришиб кетишимизга вақт талаб қилди. Ҳисоб 2:0 бўлган вазиятда бироз омадсизроқ бўлдик. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтириш учун захирадан футболчиларни туширдим. Натижада ҳисобни тенглаштирдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман, улар курашни ҳоҳлашди. Бироқ рақибимиз яна иккита гол киритиб, ғалаба сари борди.
Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандирмиз. Лекин иккинчи бўлимда шогирдларим кураша олишларини кўрсатишди. Рақибимиз ҳам ўз майдонида ғалаба учун борини бериб ўйнади. Кейинги баҳсларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Шерзод Аъзамов жароҳат олгани боис уни захирага олдик. Мавсумдаги ҳар икки мағлубият ҳам биз учун осон бўлмади. Ўзи биз мавсумда иккита учрашувда мағлуб бўлдик, холос.
Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман. Шунинг учун Яхшибоев ва Шомуродовларнинг Европа майдонларида кўрсатаётган ёрқин ўйинларидан хурсанд бўляпман. Бундай ўйинчилар қанчалик кўп бўлса, ўзбек футболининг савияси ҳам ошиб боради, - деди Хюистра. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди