Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.
- "Бунёдкор" билан бу йил учинчи марта тўқнаш келдик. Биринчи бўлим аввалги ўйинларимизга ўхшаш кечди, жамоалар бир-бирларидан чўчиб ўйнашди. Иккинчи таймда эса очиқ футбол кўрдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ортга йўл йўқ эди. Шу боис футболчилар олдинга интилиб, бор маҳоратларини намойиш этишди. Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди, яна бошқа имкониятларга эга бўлдик. Мухлислар иккинчи бўлимда чиройли футбол гувоҳига айланишди. "Бунёдкор" рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Биз ҳам иккинчи голни ургандан кейин олдинга интилдик.
"Сурхон" билан ўйинда кўп футболчиларимиз шамоллаб қолишди. Асосий ўйинчилар майдонга тушмаганда, бу сезилади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўйиндан кейин бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлганини ҳам айтдим, – деди "Навбаҳор" клуби устози. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди