Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов "Навбаҳор" футболчилари билан учрашган. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, клубнинг 2022 йил учун режалари катта. Самвел Бабаян Сербиядан ўзи янги футболчиларни кўриб, танлаб келишни мақсад қилган. Канчельскис масаласи ҳал бўлгач, клуб трансферларга зўр бермоқчи.
Ўзбекистон чемпионатидан клуб Нурилло Тўхтасинов, Драган Черан, Одил Ҳамробеков, Йован Жокич каби футболчиларга оғиз солишни мақсад қилган.
"Навбаҳор"дан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Сурхон" жамоаларининг ҳам молиявий ҳолатлари бошқаларга нисбатан анча яхши бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар йўқ эмас. Қолаверса, Шавкат Абдураззоқов ва Хайрулла Бозоров ўртасида ҳақиқий футбол дербисини кўриш имкониятига эга бўламиз. Афтидан, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги тарихий эҳтиросли ўйинларни яна бир бор томоша қилиш арафасидамиз.
Яна бир аниқ маълумот шундан иборатки, Самвел Бабаян билан янги шартнома бўйича келишувга эришилган ва у жамоани 2022 йил бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?