Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ўзаро рақобати Испания чемпионатининг ҳақиқий безаги эди. Энди бу юлдузлар Англияда ўзаро тўқнаш келиши мумкин.
Le10Sport нашрининг хабар беришича, Месси фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши кутилмоқда. Унга “Барселона”да устозлик қилган Хосеп Гвардиола асосий харидор ҳисобланади.
Аргентиналик юлдузнинг шартномасида Париж клуби унинг кетишига тўсқинлик қила олмайдиган банд борлиги айтилмоқда. Хосеп Гвардиола эса Месси жамоанинг ҳужумкорлигини оширишига қаттиқ ишонмоқда.
Мессига “шаҳарликлар”дан ташқари “Челси” ҳам қизиқмоқда. Бироқ, “аристократлар”нинг молиявий имкониятлари ва Мессини ўз сафларига ўтишга кўндириш имконияти “Манчестер Сити”никидан анча паст экани таъкидланяпти.
Месси эса ҳамон Чемпионлар лигасида зафар қучиш орзуси билан яшамоқда. Қолаверса, 2024 йилгача Европада қолишга қарор қилган аргентиналик юлдуз “Сити” ёрдамида Англия чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоли юқорилиги ҳам уни жамоасини алмаштиришига туртки бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди