Фото: Gagadget
Миллиардер Илон Маск олти ойдан кейин унинг Neuralink компанияси мияга ўрнатиладиган чипларни одамларда клиник синовдан ўтказишини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Сўнгги йилларда Neuralink мазкур интерфейсни ҳайвонларда тажриба ўтказган. Компания уни одамларни синаб кўриш учун АҚШ регуляторига ариза топширган. Neuralink одамни компьютерга улашнинг юқори технологиясини таклиф этади. Жумладан, операцияни бажариш учун бош суягини очиб, мия тўқималарига мини-электродларни (чипни) бирлаштириш зарур.
Фото: Neuralink
Компания чипнинг яроқлилик муддатини узайтириш устида ишламоқда. Бундан ташқари, Neuralink аллақачон кўриш қобилиятини тиклайдиган кўз имплантлари ва орқа мияси шикастланган беморларнинг ҳаракатчанлигини тиклай оладиган ечимлар устида ишламоқда.
Бироқ чипнинг тақдимотида маймун ўрнатилган чип орқали компьютерда матн тера олгани намойиш қилинган. Қурилма нейрон импулсларини компьютер ўқий оладиган маълумотларга айлантирган.
Кадр: Reuters
Маск бу технология одамлар ва технологик машиналар ўртасида маълумот узатиш имконини беришига умид қилмоқда Neuralink имплантаси жуда ихчам, танга шаклидаги 23×8 миллиметрдан иборат. Ундан олинган маълумотлар мегабит тезликда ва 10 метргача бўлган диапазонда узатилади. Чип батареяси сутка давомида ишлайди. У тунги вақтда магнит зарядлаш мосламаси ёрдамида қувватланади. Нейрочипни имплантация қилиш бўйича операция роботлаштирилган бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?