Илон Маск 4 фарзандининг онаси билан ажрашди

1 дақиқа ўқиш9.6K
Илон Маск 4 фарзандининг онаси билан ажрашди

Америкалик миллиардер Илон Маск Neuralink компанияси раҳбарларидан бири ва фарзандларининг онаси Шивон Зилис билан муносабатларини тугатгани ҳақида хабар тарқалди.

Зилис бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган. У фарзандлари учун миннатдор эканини билдириб, Маск билан келгусида яхши дўст ва фарзандларини биргаликда тарбиялайдиган ота-она бўлиб қолишга умид қилган.

Шивон Зилис, шунингдек, бу қарор унга оғир таъсир қилганини ёзган. У Маскка келгуси ҳаётида бахт тилаган.

Қизиғи, Зилиснинг ёзишича, муносабатлар тугашидан бироз олдин улар ўртасида илиқ мулоқот давом этган. У ҳатто Маск билан сўнгги ёзишмаларини ҳам оммага кўрсатган.

Илон Маск 4 фарзандининг онаси билан ажрашди

Ушбу ёзишмаларда Маск Зилисга уни севишини билдиргани ва уни Оқ уйдаги кечки овқатга таклиф қилмаганидан афсуслангани кўринади. Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, жуфтлик муносабатларини якунлаган.

Маск ҳозирча бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган. Шу билан бирга, тадбиркор Зилисни X тармоғида кузатишни ҳам тўхтатгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Илон Маскнинг шахсий ҳаёти кўп йиллардан буён жамоатчилик эътиборида. Унинг биринчи рафиқаси Жастин Уилсон билан никоҳидан фарзандлари бор. Кейинчалик у актриса Талула Райли билан икки марта турмуш қурган.

Маск канадалик хонанда Граймс билан ҳам муносабатда бўлиб, уларнинг уч нафар фарзанди бор. Шивон Зилис билан муносабатларидан эса бир нечта фарзанди дунёга келган.

Шу тариқа, Маскнинг шахсий ҳаётидаги янги ўзгариш яна жамоатчилик диққатини тортди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?